Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙХХБ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАРГА КОНСТИТУЦИЯ КИТОБЛАРИНИ СОВҒА ҚИЛМОҚДАЛАР


06.12.2019   3221

Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати «auz.uz»га маълум қилди.

Жумладан, Андижон Давлат университетида, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида, Андижон транспорт касб-ҳунар коллежида, вилоятнинг 100 дан ортик таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда автомашина ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, конституция китоблари тарқатилди.

Бу саъй-ҳаракатлар барча фуқароларнинг мамлакатимиз қонунчилиги ҳақидаги билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашларида муҳим аҳамият касб этади. Бу каби тарғибот тадбирлари вилоятнинг туман-шаҳарларида давом эттирилмоқда.