ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ ПРОБАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ТЕЗКОР ЙИҒИЛИШ


02.03.2019   2602

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунги “Жиноят-Ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, Андижон вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб, ҳамкорликдаги ташкилотлар билан келишилган ҳолда 2019 йил 2 март куни кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди.


Унда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ижтимоий хаётга мослаштириш, уларни касб хунарга йўналтирган ҳолда бандлигини таъминлаш масалалари кўрилиб, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

«auz.uz» online гуруҳи.