ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ БОШЛИҒИ АНДИЖОН ТУМАНИДА ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


18.01.2021   1958

Андижон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Андижон вилояти 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган кўплаб ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланиб, ижобий ҳал этилди.

-Мен, Нўхатак маҳалласида яшайман. Маълумотим олий. Ишсиз бўлганим боис вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг қабулига келдим. Мени масалам шу жойни ўзида ҳал этилди. “Андижон сув таъминот” МЧЖнинг Андижон туман бўлимига ишга қабул қилиндим, - деди Дониёрбек Маҳаммаджонов.

Ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашув давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Сайёр қабул якунида барча масалалар ечими юзасидан мутасаддиларга керакли вазифалар белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати