«102» хабарлари

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАР ҚИЛАДИ


18.12.2019   595

Андижон шахар ИИОФМБ бўйича

1. Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 13.00 ларда, Андижон шаҳар 1-кичик даҳада яшовчи, фуқаро Саидахунов (С.С) ва Андижон шаҳар Шимолий кичик даҳада яшовчи, фуқаро Маматов (М.А)лар, Андижон шаҳар Навбаҳор МФЙ Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган «888» номли озиқ-овқат дўкони олдида, Марҳамат тумани Янги ҳаёт МФЙ Чаманзор кўчасида яшовчи, фуқаро Йўлдашхўжаев (Й.Т) томонидан қаровсиз қолдирилган, «Ласетти» русумли, автомашинасини олди эшигини хўжалик қайчиси ёрдамида очиб, ўғирлик қилмоқчи бўлган вақтларида, шу ҳудудда хизматда бўлган Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув ходимлари томонидан ушланиб, далилий ашё сифатида 1 дона қайчи олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Андижон шаҳар ИИОФМБ бўйича

2. Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 13.00 ларда, Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқод ишлари даъвомида, Олтинкўл тумани Кўмакай МФЙ Узумзор кўчасида яшовчи, фуқаро Маҳаммаджонов (М.М) ўзида бўлган ХХРда ишлаб чиқарилган, жами 20 қутида 1.200 дона «БРИТАНИК» номли протехника воситаларини ўз иҳтиёри билан ички ишлар бўлими ходимларига топширган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими олиб бормоқда.

Андижон шахар ИИОФМБ бўйича

3. Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 17.10 ларда, Андижон шаҳар А.Яссавий МФЙ Ойбек кўчасида яшовчи, фуқаро Ишанчаев (И.О)ни яшаш уйида очиқ оловдан эҳтиётсизлиги оқибатида фойдаланганлиги сабабли ёнғин содир бўлган. Натижада яшаш уйини 40 м2шифт-том қисми ёниб зарарланган. Модий зарар аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Андижон шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлимининг ёнғин ҳавфсизлиги бўлинмаси олиб бормоқда.

Бўз туман ИИБ бўйича

4. Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 20.00 ларда, Балиқчи тумани ОлимбекМФЙда яшовчи, фуқаро Ахмадалиев (А.О) ўзининг «Лабо» русумли, автомашинасини Бўз тумани Чорвадор МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисми четида турган пиёда, шу МФЙда яшовчи, фуқаро Нўмонов (Н.Х)ни уриб юборган. Натижада Нўмонов тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Бўз тумани ички ишлар бўлими олиб бормоқда.

Жалақудуқ туман ИИБ бўйича

5.Жорий йилнинг 13 декабрь куни Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими фавқулотда вазиятлар бошқармасининг туман ёнғин хавфсизлик бўлими Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардияси ва бошқа ҳуқуқтартибот органи туман бўлимии ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» ва «Пиротехника-2019» тадбири даъвомида, Жалақудуқ тумани Сўфиқишлок МФЙда яшовчи, фуқаро Абдуллаев (А.И) Жалақудуқ тумани Бозорбоши МФЙ ҳудудида, Намуна МФЙ Мирзарахимов кўчасида яшовчи, фуқаро Исматуллаев (И.У)га ХХР ишлаб чиқарилган 3 дона қутидаги пиротехника воситасини 18.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, далилий ашё сифатида 3 дона кутилардаги пиротехника воситалари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жалақудуқ туман ИИБ бўйича

6. Жорий йилнинг 13 декабрь куни Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг туман ёнғин хавфсизлик бўлими Ўзбекистон Республикасининг Миллий Гвардияси ва бошқа ҳуқуқтартибот органи туман бўлимии ходимлари ҳамкорликда ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» ва «Пиротехника-2019» тадбири даъвомида, Жалақудуқ тумани Қутлуғ МФЙ Ширин кўчасида яшовчи, фуқаро Абдупаттаев (А.Р) туманнинг Туялас МФЙ ҳудудида тўхтатилиб текшириб кўрилганида, ёнидан жами 29 та қутида 17.400 дона «Британик» номли ва 3 та қутида 1.800 дона «Трения» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувни Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими олиб бормоқда.

Андижон шахар

1. Жорий йилнинг 12 декабр куни соат 14.00 ларда, Андижон шахар М.Алибой МФЙ 1-тор Тўқлик кўчасида яшовчи, фуқаро Нўмонжонов (Н.Д)ни, Андижон шахар А.Навоий шохкўчасида ёни холислар иштрокида кўздан кечирилганида, ХХРда ишлаб чиқарилган, 8 дона қутида «Британик» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни Андижон шахар Ички ишлар органлари фаолиятини муофиқлаштириш бошқармаси олиб бормоқда.

Улуғнор тумани

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

2. Улуғнор туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, шу йилнинг 28 ноябрь кунидан қидирувда бўлган, Наманган вилояти Минбулоқ туманида яшаган, фуқаро Хошимов (Х.Қ) Наманган вилояти ҳудудидан ушланиб, олиб келиниб, Улуғнор туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлимига тақдим қилинган.

Андижон тумани

3. Жорий йилнинг 14 декабр куни соат 16.00 ларда, Андижон тумани Тўпажувоз МФЙда яшовчи фуқаро Темиров (Т.Х) ўзининг «Matiz» русумли автомашинасини, Андижон тумани Наврўз МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, рўлни эплай олмасдан, йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Аниқланишича йўловчиси, Пахтаобод тумани Маъшал МФЙда яшовчи, фуқаро Абдурахимова (А.Ю) тан жарохати олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни Андижон тумани ички ишлар бўлими олиб бормоқда.