Бугуннинг гапи

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ


24.07.2020   2588

Ўзбекистон Президенти Фармойиши билан Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Отабек Турсунов: 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. Солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фуқароларни рўйхатга олиш бўйича навбатчиси лавозимидан бошлаган. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Манба: ДСҚ Матбуот хизмати.