ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ»


18.04.2021   931

Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасида Андижон Машинасозлик институти ҳамда Андижон Давлат университетида иқтисодий йўналишда таҳсил олаётган талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда талабаларга давлат солиқ хизмати идоралари ходимлари учун яратилган шароитлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган фаолияти билан яқиндан танишишди.

“Очиқ эшиклар куни” доирасида талабаларга солиқ тизимида коррупциянинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.