ЖАМИЯТ

Андижон вилояти адлия бошқармаси янги ташаббусни илгари сурди


14.04.2018   1558

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида қатор ташаббусларни, тадбирларни амалга ошираётган адлия органлари томонидан яна бир муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу сафарги ташаббус фақат бошқачароқ - ўзлигимизни эслатиш, инсонийлигимизни юксалтириш ҳақида бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Андижон вилояти адлия бошқармасининг 15 апрель куни Андижон вилоятининг 20850,1 га ер майдонидаги 898 та (шундан 13 таси ноисломий) қабристонларни ободонлаштириш учун ҳашар ўтказиш ҳақидаги ташаббуси вилоят ҳокимлиги томонидан маъқулланди.

Ҳозирда ҳашарга аҳолини уюшқоқлик билан чиқариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Нуроний жамғармаси ва Ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари жалб қилинмоқда.

KUN.UZ сайтидан олинди.