Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ 3-СЕКТОР ИШЧИ ГУРУҲИ ИЗБОЗКАНДА ХАЛҚ ДАРДИНИ ТИНГЛАДИ


30.06.2019   912

2019 йилнинг 29 май куни Избоскантумани, Пойтуғ шаҳар Маданият ва истирохат боғида Андижон вилояти 3-сектор ишчи гуруҳи иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда тумандаги 14 та МФЙ дан 71 нафар фуқаролар иштирок этди. Соғлиқни сақлаш, газ таъминоти, йўл таъмирлаш електр энергияси, бандлик,кредит, пенсия жамғармасикадастр , моддий ёрдам, уй-жой массалалари бўйича Жами 71 нафар фуқародан келиб тушган 73 та муаммолардан15 таси жойида хал этилди.

Тадбир давомида 2 та ногиронлик аравачаси эҳтиёжманд фуқароларга топширилди.Жумладан, туманнинг Истиқлол МФЙ, Озодлик кўчаси, 72-уйда яшовчи фуқаро Сотволдиева Хафиза Абдумуталиповнанинг яшаш хонадонига ногиронлик аравачаси олиб бориб берилди.

ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


ФОТО: ВИЛОЯТ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Туман ҳокимлиги ҳомийлиги асосида моддий томондан қийналган ва амалий кўмак сўраган 10 нафар фуқароларга ҳар бирининг нархи 500 минг сўмни ташкил қилган 10 дона духовка ваяна 3 нафар фуқарога 250 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари берилди.

Муаммоларнинг 59 таси эса тегишлиги идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Жумладан, соғлиқни сақлаш йўналишида 1 та, газ таъминотибўйича 24 та, йўл таъмирлаш масаласида 2 та, бандлик масаласида 1 та, кредит олишмасаласида4 та, кадастр йўналишида 1 та, уй-жой таъмирлаш бўйича 1 та, оилавий низолар бўйича 1 та, электр таъминотини яхшилаш масаласида 15 та, паспорт масаласида 1 та ва бошқа йўналишлардаги масалалар 7 тани ташкил қилди.

Мурожаатлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси тегишли масъулларга бириктириб берилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати.