Андижон 24

АНДИЖОН УЧУН “САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИГА 10 МИЛЛИАРД СЎМ АЖРАТИЛДИ


30.07.2020   4394

Брифингда вилоят ҳокими “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида тўхталар экан, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 31 минг та оилага 15 мартдан бошлаб 6,5 миллиард сўмли озиқ-овқат ва дори-дармон етказилганини маълум қилди.

“Куни-кеча Президентимиз андижонликларга шу мақсадлар учун яна 10 миллиард сўм ажратди. Қийланиб қолган, эҳтиёжманд оилалар учун озиқ-овқат, дори воситалари кўринишида, керак бўлса нақд пулда ёрдам кўрсатилади”, дея таъкидлади.

Ажратилаётган ёрдамнинг манзиллилигига маҳалла раислари, ўша ҳудуддан сайланган депутатлар ва сектор раҳбарлари масъуллар. Маблағларнинг талон-тарож қилинишига қатъиян йўл қўйилмайди.

Андижон шаҳри ҳамда шаҳар ва туманларда ташкил этилган Call-марказлар орқали мурожаатлар 9.00дан 17.00 гача қабул қилинади. Бу ишга жами 470 нафар волонтер ёшлар жалб қилинган.

Call-марказ телефон рақамлари: 1197 (қисқа рақам); 97-580-61-11; 99-992-14-01; (74) 225-71-30; (74) 225-71-31; (74) 225-71-32; (74) 225-71-33; (74) 225-71-34; (74) 225-71-35; (74) 225-71-36; (74) 225-71-37; (74) 225-71-39; (74) 225-71-40.

«auz.uz» online гуруҳи.