Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИНГ «ИСЛОМОБОД» МФЙ ҲУДУДИДА ЯШОВЧИ 54 НАФАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИГА БИР МАРТАЛИК ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


28.12.2021   1175

Инсон кўнглига йўл топиш, дилдан ҳурсанд қилиш ва яхшилик улашиш савобли амаллардан. Байрам арафаси вилоятимизда ҳам шу каби ҳайрли ишлар давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Андижон тумани “Исломобод” МФЙдаги 54 нафар аҳолига бир марталик пул маблағлари топширилди. Андижон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур маҳаллага бириктирилган. Уюшма раҳбарияти, МФЙдан вакиллар ва масъуллар иштирокида президент табриги ўқиб эшиттирилди ва байрам муносабати билан аталган маблағлар ўз эгаларига тарқатилди. Санобархон ва Саидахон Зокировалар бир хонадонда истиқомат қилишади. Икки опа-сингил ҳам имконияти чекланган. Улар ҳам бу эътибордан четда қолишмади.

Одинахон Ҳалилова 1 нафар қизи ва уч набираси билан истиқомат қилади. Улар учун доимий даромад манбаи йўқлиги сабабли ижтимоий ҳимоя зарур бўлган оилалардан. Давлат раҳбарининг табриги ва Одинахон аяга ҳам аталган маблағ оилани беҳад ҳурсанд қилди.

Инсон қадри, шаъни эъзозланган юртнинг амалдаги ислоҳотлари ҳам халқ манфаати йўлидаги сайи ҳаракатлардан иборат. Эътибордан, юртбошининг табригидаги илиқ сўзлари ва ниятларидан қувончга тўлган “Исломобод” МФЙ аҳолисидек ҳамюртларимиз инсон қадридан қувончга тўлишди. Ва уларнинг қалби янги йилда янги мақсадлар, катта орзулар билан лиммо - лим бўлди.