Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ


11.02.2021   1933

Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Андижон тумани ҳокими лавозимига Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович тайинланди.

Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович 1974 йилда Балиқчи туманида туғилган. 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини кундузги бўлимини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1998 йили Андижон вилояти Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори вазифасидан бошлаган.

2007-2016 йилларда Бўз, Улуғнор, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович, Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусановични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.