ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА ЗАХИРАГА ЖАМҒАРИЛГАН КАРТОШКА ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ


01.05.2021   4942

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан “Агробанк” АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Куйган-ёр деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида “Агробанк” АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

http://t.me/Department_uz