ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИГА ОИД МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ


31.01.2021   1484

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан Андижон вилояти умумюрисдикция суди, Андижон вилояти маъмурий суди, минтақага бириктирилган вилоят суди судьялари, ЖИБ Андижон тумани суди, ФИБ Андижон туманлараро суди, Андижон туманлараро иқтисодий суди раислари ва судьялари, туман прокуратураси, Адлия бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими, “Мадад” нодавлат нотижорат ҳуқуқий маслахат бюролари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларидан иборат ишчи гуруҳи иштирокида Андижон туманидаги “Мусиқа ва санъат мактаби” биносида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини хал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудларда истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.

Тадбир давомида суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 61 нафар хотин-қизлар билан сайёр учрашув ўтказилди.

Хотин-қизларнинг 60 нафари суд-ҳуқуқ, 1 нафари давлат томонидан уй-жой олиш масалаларига оид мурожаатларни ташкил этди.

Шундан, 60 та мурожаатлар оғзаки ва 1 таси ёзма равишда қабул қилинди.

Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 60 та мурожаатлардан 58 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди; 58 та ҳуқуқий масалалардаги (суд ҳужжатини ижросини таъминлаш, жазони ўталмаган қисмидан шартли озод қилиш ҳақида) мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди; 1 та давлат томонидан уй-жой билан таъминлаш масаласидаги мурожаат Андижон туман ҳокимлигининг назоратига олинди.

Абдулҳаким ТУРАЕВ,

Жиноят ишлар бўйича

Андижон туман суди раиси.