«102» хабарлари

АНДИЖОН ТУМАНИДА «ҲАМКОР» ТАДБИРИ


03.02.2018   933

Республика ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг фармойишига асосан, вилоятимизда 1-февралдан 4-мартга қадар «Ҳамкор» тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Андижон туманида бўлиб ўтан мазкур тадбирда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди. Билиб-билмай нотўғри қадам босган, белгиланган тартибда жазога тортилган шахсларнинг иш билан бандлиги, оилалардаги муҳит, болалар тарбияси, маҳалла-кўй ва жамоатчилик назорати юзасидан ҳал этилаётган муаммолар ўртага ташланди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Гулнора Абдувоҳидова, Андижон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ҳамидилло Дадахонов, туман ИИБ жазони ижро этиш инспекцияси гуруҳи катта лейтенанти Комилжон Каримов бу борада амалга оширилаётган ишлар, салбий ҳолатларнинг олдини олиш хусусида сўз юритдилар. Тумандаги тўртта ҳудудга бириктирилган масъуллар томонидан «Ҳамкор» тезкор профилактик тадбирларининг ўтказилиши назоратга олинди.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.