ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА «ERUDIT BOLAJON» МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ


12.12.2020   2323

Андижон туманининг Қоратут МФЙда жойлашган 175 ўринли «ERUDIT BOLAJON» давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Андижон тумани ҳокимлиги ходимлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“ERUDIT GARDEN” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳага 2 млрд 950 млн ўз маблағи ва 2 млрд 800 млн сўм банк кредити ҳисобидан жами 5 млрд. 750 млн сўм сарфланди.

Замонавий муассасада болажонларга инглиз, рус ва корейс тиллари ҳамда компьютерда ишлаш ўргатилади. Бундан ташқари гимнастика билан шуғулланадилар.