ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА 325 НАФАР ТАРБИЯЛАНУВЧИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛИБ КЕЛМОҚДА


27.05.2019   1626

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори доирасида туманимизда 2019 йилда жами 36 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда 13 та оилавий нодавлат таълим муассасасида 325 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Мазкур муассасаларга давлат бюджетидан жами 98.896.0 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу субсидиялар тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш; давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ жиҳоз, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда ҳаражатларни қоплаш мақсадида берилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли қарори асосида туманимизда шу кунгача 17 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасасидан 9 таси фаолият юритиб келмоқда. Ушбу таълим муассасаларида 610 нафар бола тарбияланиб келмоқда. Мазкур муассасаларга давлат бюджетидан жами 92.033.0 минг сўм маблағ ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 7 ноябрдаги № ДС/12-07-34/4594 сонли ҳамда Мактабгача таълим вазирлигини № 03-04/1-1632 сонли келишув хатлари асосида 1 нафар тарбияланувчига 110579 сўм субсидия ажратилиши белгиланган. Шунга кўра, туманимизда ўз фаолиятини бошлаган давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар белгиланган тартибда ажратиб келинмоқда.

У. ЖЎРАЕВ

Андижон тумани молия бўлими бошлиғи.