Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИДА 30 НАФАР ИШСИЗ ЁШЛАРГА 10 СОТИХДАН ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛДИ


02.02.2021   2252

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш борасидаАндижон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг Чўлпон массивидаги “Кўхинур саховати” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда “Ўзагролизинг” АЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов, Андижон тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Анвар Хошимов, “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси директори Шермуҳаммад Аминовлар ҳамда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Семинарда туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси, туман ёшлар ишлари агентлиги ва 9 та маҳалласидаги уюшмаган ёшлар иштирок этди.

-Мен бугун 10 сотих ернинг эгаси бўлдим. Бунинг учун аввало Муҳтарам Президентимизга ва барча мутасадди ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардантўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оиламдаромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,-дейди куйганёрлик Олимжон Мингбоев.

Туманнинг Саноат, Истиқлол, Найманобод, Айрилиш, Полосон,Толмазор ва Миробод маҳаллаларида ёшлар дафтарини шакллантиришда ер сўраб мурожаат қилган 30 нафар ёшларнинг ҳар бирига 10 сотихдан экин ер майдони фойдаланиш учун тақсимлаб берилди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.