Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЎЗИ ТАЪЛИМ ОЛГАН МАКТАБГА КИТОБЛАР ТЎПЛАМИНИ СОВҒА ҚИЛДИ


21.05.2019   1354

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.

Андижон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Жасурбек Худойбердиев Избоскан туманидаги ўзи таълим олган 30-сон умумтаълим ўрта мактабида бўлиб, шахсий кутубхонасидан мактаб ўқувчилари учун китоблар тўпламини совға қилди.

Ички ишлар бўлими бошлиғи мактабга ташрифи давомида ўқитувчилар, ходимлар ва ўқувчилар билан китобнинг инсон дунё қараши, чуқур билим ва маънавияти шаклланишидаги аҳамияти хусусида ҳам суҳбатлашиб олди.

Шунингдек, Жасурбек Худойбердиев мактабнинг энг илғор ўқувчисига ўзи учун қадрли бўлган китобини совға қилди.

Китоб – маънавият қўри, эзгулик ва тўкислик асосидир. Яхши китоб – жон озиғи. Бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ аждодларимизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

«auz.uz»online гуруҳи.