Бугуннинг гапи

АНДИЖОН ТУМАНИ «БАРКАМОЛ АВЛОД» МАРКАЗИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР» КУНИ ЎТКАЗИЛДИ


21.09.2018   588

20 сентябрь куни Андижон туманидаги «Баркамол авлод» болалар ижодиёти марказида «Очиқ эшиклар куни» доирасида тўгараклар ярмаркаси ташкил этилди.

Бугунги кунда марказда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 500 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар тасвирий санъат, тўқувчилик, тикиш-бичиш, архитектура, қурувчилик, техника, кулолчилик, миллий рақс, сартарошлик ва макияж, массаж, гимнастика, оила ҳамшираси, пазандалик, экология ва ўлкашунослик каби тўгаракларда мактабдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказяпти. Шунингдек, марказда ички тартибда бошланғич тайёрлов ва биринчи ёрдам йўналишлари бўйича ўқувчилар тайёрланмоқда. Уларга 32 нафар малакали мутахассислар таълим-тарбия бериб келмоқда.

- Марказимизда ташкил этилган тўгараклар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди марказ директори Алла Драгунова. — Шу сабаб тўгаракларимизга қизиқувчи ёшлар сони тобора ортиб бораётир. Ўқувчиларимиз мамлакат ва халқаро кўрик-танловлар, фестивалларда қатнашиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда. Ярмаркани ўтказишдан мақсад муассасамиз тарбияланувчиларининг сафини янада кенгайтириш, шу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишдан иборатдир.

. Тажрибали мураббийлар тадбир давомида ўқувчиларни тўгараклар фаолияти, тарбияланувчиларнинг ижод намуналари кўргазмаси намойиш билан яқиндан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди. Кўпчилик иштирокчилар шу ернинг ўзидаёқ тўгаракка аъзо бўлиб, дарсдан сўнг ўзи қизиққан касб-ҳунарни ўрганишга киришди.

Тадбирда «Баркамол авлод» болалар марказлари тарбияланувчилари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар дастури йиғилганларга хуш кайфият бахш этди.

“Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан ташкил этилган ярмарка янги 2017-2018 ўқув йили бошида ҳар бир ўқувчига бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун тўғри йўналиш берди.

Умиджон Мамарасулов,

Рустамжон Эшонов олган суратлар.