«102» хабарлари

АНДИЖОН ТУМАНИ 3-СЕКТОРИГА ҚАРАШЛИ МАҲАЛЛАЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛМОҚДА


07.11.2020   1871

2020 йилнинг 6 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон тумани, Гулобод МФЙда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда Сайдулобод маҳалласида жами 406 хонадон бўлиб, уларда 2267 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ўрганишлар давомида ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли вакиллари орасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар борлиги аниқланди.

Жумладан, Сайдулобод МФЙнинг Зилол кўчасида яшовчи фуқаро Кобилжонов Қамардиннинг ишга жойлашиш бўйича муаммоси борлиги аниқланиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга жойлаштириш масаласи ҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, Зилол кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Маматхўжаев Шерзоднинг хонадонида ҳозирда 3 та хўжалик яшаётганлиги сабабли уй-жой қуриш учун ер участкасига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, ушбу масалада амалий ёрдам бериш мақсадида туман ер мулк кадастр бўлимига топшириқ берилди.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида кўплаб фуқароларнинг суюлтирилган газ баллонига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, “Худудгаз” МЧЖ Андижон туман бўлими ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Ҳозирда бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати