Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


20.01.2023   520

Туман ҳокими Б.Маматкаримов Толмозор МФЙ да яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Туман раҳбари ҳар бир фуқаробилан мулоқот қилди. Бу ҳақда Андижон туман ҳокимлиги хабар берди.

Улардаги ҳозирги аномал совуқ кунлари эҳтиёжлари бўйича суҳбатлашди. Эҳтиёжманд фуқаролар учун зарурий озиқ-овқат,кўмир ёқилғиси етказиб берилаётганлигини таъкидлади. Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ечими бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди ва ижроси назоратга олинди.