Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ МАРКАЗИЙ ВА ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРГА 10 ДОНА «ДАМАС» ТИББИЙ ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


23.07.2020   2542

Аввал хабар берганимиздек, вилоятда коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун тиббиёт мцуассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида тез тибий ёрдам бўлимларига Хоразмдан 16 та “Дамас” автомашиналари олиб келинган эди. Куни-кеча Андижон шаҳридаги марказий ва оилавий поликлиникаларга яна 10 дона “Дамас” тиббий хизмат машиналари топширилди.

Топшириш маросимида Андижон шаҳри ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилаётган бугунги кунда “Амбуланс” машиналари имкониятни оширишини таъкидлади.

Айтиш жоизки, 24 соатли иш тартибига ўтган тиббиёт муасасаларининг ходимлари бугунги мураккаб даврда астойдил меҳнат қилишмоқдалар.

Манба: t.me/andijan_pressa