Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ БИРИДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ


15.06.2019   1226

Жорий йилнинг 15 июнь куни эрталаб Андижон шаҳридаги 1-кичик даҳа “Ёйилма” МФЙ жойлашган тўрт қаватли 1-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур ёнғинда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ. Аҳолининг уйларига ёнғин туташмаган.

Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўйича навбатчилик қисмига соат 09.10 да келиб тушган ва зудлик билан ҳодиса жойига жами 12 та, 10 таасосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Биринчи машина ҳодиса жойига 09.17 да етиб борган. Ўт ўчирувчилар томонидан қуршовга олинган ёнғин соат 09.55 да бутунлай бартараф этилган.

Ёнғин содир бўлган мазкур ҳуддудга вилоятнинг мутасадди раҳбарлари етиб бориб, вазиятни назоратга олган. Шунингдек, тез тиббий хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ўз вазифаларини бажармоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.