ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ 8- ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ЯНГИ ҚИЁФАДА


21.12.2021   875

Андижон шаҳридаги 8-оилавий поликлиникасига қатновчи аҳолининг қувончи чексиз. Барча қулайликларга эга замонавий шифохона фойдаланишга топширилди.Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

–Янги поликлиникамиздаги шароитларни кўриб хурсанд бўляпман, – дейди Истилол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сидикова Нозима. – Соғлом одам ҳам бир айланиб кирсам дея ҳавас қиладиган кўриниш касб этибди. Энг муҳимиэнди шифохонама шифохона юришимизга ҳожат қолмабди. Беморларнинг касаллиги бўйича ташхис қўйиш, шифокормаслаҳатларини олиш борасида энг сўнгги турдаги тиббиёт аппаратлари келтирилибди.

Қурилиш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган эди. Уч қаватли янги бино Соғлом авлод маҳалла фуқаролар йиғинида қад ростлади. Поликлиника10 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуддидаги 56 минг 617нафар аҳолини қамрайди.

Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА,

Сарварбек Зуҳриддинов олган суратлар.