АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ 35- ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЖАМОАСИ ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНГИ БИНОДА КУТИБ ОЛАДИЛАР (+видео).

24.12.2021 1529
210 ўринга мўлжалланган муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, нутқ сўзлади.
–Кўзлари кулиб турган бу болакайлар бизнинг эртамиз, келажагимиздир, – деди вилоят раҳбари. – Уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши йўлида барча шарт-шароитларни яратамиз. Ўғил-қизларимдан умидим катта.
Муассасанинг эски биноси 70 нафар тарбияланувчини қамрар эди. Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши яна 140 ўринга имкон яратди.
–Шинамгина хоналарни айланиб, ўзимни беғубор болаликка қайтиб қолгандек ҳис қилдим, – дейди Феруза Дадабоева. – Фарзандим мана шундай барча қулайликларга эга замонавий жойларда таълим-тарбия олишидан хурсандман. Унинг қувончини айтмайсизми,“Энди янги боғчага бораман” дея мақтанишини қўймаяпти.
Ҳувайдо ҲЎЖАМҚУЛОВА,
Сарварбек ЗУҲРИДДИНОВ олган суратлар.