Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ МОБИЛЬ ПОСТЛАР ИШГА ТУШДИ


30.04.2019   1236

Андижон шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида замонавий мобиль постлар ҳамда ташвиш қурилмаларини ўрнатиш ишлари бошланди. Ҳозирда 2 та мобиль постларшаҳарнинг аҳоли кўп тўпланадиган Янги шаҳар худудидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Эски шаҳар ҳудудидаги Хотира ва қадрлаш майдонларига ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тадбир ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида “Намунали ҳудуд” тажрибасини яратишдоирасида амалга оширилмоқда. Ташкил қилинган мазкур постлар жамоат тартибини сақлашда ҳудудни назорат қилиб бориш орқали тегишли ташкилотларга тезкор хабар етказиш, шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат беришда катта қулайлик туғдиради. Постлар компьютер техникалари, радио ва телефон алоқаси, видеоназорат қурилмалари ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланган. Бу каби мобиль постларни шаҳарнингбошқа аҳоли гавжум жойларига ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.