Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲРИДА ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ


16.03.2023   1622

Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда ўндан зиёд юртдошларимизнинг жиноят ишлари билан боғлиқ ҳамда фуқаролик масалаларига дахлдор муаммолари ўрганилди.

Вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев, вилоят маъмурий суди судьялари ҳамда ҳудуддаги қуйи судлар раислари жисмоний ва юридик шахслар томонидан кун тартибига қўйилган процессуал характердаги ва ҳуқуқий тушунтириш бериш тақозо этиладиган барча мурожаатларни атрофлича кўриб чиқдилар.

Сир эмас, кейинги пайтларда фирибгарлик ҳолатлари, кредит ҳамда қарз олди-бердисидаги кафиллик ортидан келиб чиқаётган тушунмовчиликлар билан боғлиқ, никоҳдан ажратишга доир ва бошқа оилавий низолар сони ортиб бормоқда. Турган гапки, судлар томонидан ўтказилаётган қабулларда ҳам келиб тушаётган мурожаатларнинг салмоқли қисмини шу каби масалалар ташкил этаётир.

Бундан ташқари, қабулда алимент миқдорини камайтириш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, илгари суд томонидан тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга доир еттита мурожаат қаноатлантирилди.