Андижон 24

Андижон шаҳрида ташкил этилган давлат-хусусий шерикчилик таълим муассасасларида ёш авлодга яратилган шарт-шароитларга бир назар


01.06.2019   1260


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида бир қатор ижбой ишлар амалга амалга оширилди. Хусусан, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган “Жижжи юлдузлар” нодавлат таълим муассаси “Мустақиллик” маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилди. Зеро, бу ерда ташкил этилган 4 асосий гуруҳларда 80 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилган, Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланган. Боғчада 25 нафар мутахассис иш билан таъминланди.




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли қарори асосиданодавлат мактабгача таълим муассасаларига давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, ҳамда Мактабгача таълим вазирлигиникелишув хатлари асосида 1 нафар тарбияланувчига 88464 сўм субсидия ажратилишига белгиланган. Шунга кўра, шаҳримизда ўз фаолиятни бошлаган давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар белгиланган тартибда ажратилиб келмоқда.

  • тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки асосий давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш хақи тўлаш:
    • давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш,
    • юмшоқ жихоз анжомлар ва дори-дармонларга йўналтирилган ҳаражатларни қоплаш мақсадида берилмоқда.
  • Ж. МИРЗАЕВ

    Андижон шаҳар молия бўлими бошлиғи