ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ШАҲРИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ


11.12.2020   882

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқларига асосан «Ёшлар ва Аёллар дафтари»да аниқланган ҳар бир ишсиз ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан 2020 йил 11 декабрь куни Андижон шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» биносида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка»си ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров ҳамда Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Мамаюсуповлар иштирок этди. Ярмарка давомидан жами 85 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Шунингдек, 96 нафар фуқароларга ишга жойлашишлар учун йўлланмалар берилди, 10 нафари касбда ўқитиш курсларига, 2 нафари субсидиялар ажратилди ва 37 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.