Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲРИДА 252 ТА ОИЛА УЧУН ТУРАРЖОЙ ҚУРИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


30.08.2019   3967

Андижон шаҳрининг Буюк Турон кўчасида тўртта етти қаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилди. Уларни Отабек Мадазимов раҳбарлик қилаётган “Xokon avtoinvest” масъулияти чекланган жамият мутахассислари қуриб битказдилар.

Жами 252 оилага мўлжалланган уйлар замонавий архитертура-режалаштириш асосида бунёд этилди. Хоналари ёруғ, шинам, барча қулайликларга эга. Уйлар алоҳида иситиш тизими ва лифтлар билан жиҳозланган.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев йиғилганларни байрам билан қизғин қутлаб, бинокорларга ўз миннатдорлиги билдирди.

Айтиш жоизки, мазкур жамият уй-жой қуриш соҳасида катта тажрибага эга. Жорий йилнинг апрель ойида унинг мутахассислари вилоят марказининг Ўзбегим маҳалласида тўртта етти қаватли уй қуриб, фойдаланишга топширган эдилар. Айни вақтда эса Андижон шаҳрининг Мусаев кўчасида водий вилоятларида дастлабки 16 қаватли уйларни жадаллик билан бунёд этишяпти.

Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар Андижон учун алҳида аҳамиятга эга бўлган уй-жой муаммосини ечишга хизмат қилади.

Суратда: янги уйга кўчиб ўтган Жаҳонгир ва Сайёрахон Қосимовалар ота-оналари билан.

Х.АРАББОЕВ олган сурат.