Андижон 24

Андижон шаҳри: КАРАНТИН ДАВРИДА ДАСТЛАБКИ ЭКСПОРТ


18.04.2020   620

Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иқтисодиёт тармоқларини тиклаш, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини изга тушириш бўйича Андижон шаҳрида изчил чоралар кўрилмоқда.

-Вилоят марказидаги 35 та йирик корхоналар рўйхати шакллантирилди, - дейди Андижон шаҳри ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Инобиддинов. – Шундан 26 тасининг фаолияти тикланди. Жараённи ишга тушириш аввалида корхоналар тўлиқ дезинфекция қилинди. Уларда асосан трикотаж маҳсулотлари, калава ип, музлатгич ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хусусан, “Унитекстиль” МЧЖ томонидан 27 минг АҚШ доллари миқдоридаги дастлабки маҳсулот Россиянинг Иваново шаҳрига чиқарилди. Карантин даврида вақтинча тўхтаб турган “Bobur M&F” масъулияти чекланган жамияти 1000 нафар ишчи билан фаолиятини бошлади. Келаси ҳафтада Хитойга 500 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

С.ШУКУРОВ.