Андижон 24

АНДИЖОН ШАҲАРИДА ҲОЛАТИ ОҒИР ДЕБ ТОПИЛГАН 80 ГА ЯҚИН КЎЧАЛАРДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА


28.02.2021   2087

Андижон вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан бир қаторда қишлоқ ва шаҳар ички йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими ташаббуси, вилоят Автойўл бошқармаси бошлиғи саъй – ҳаракати билан ҳозирги кундан қишлоқ ва шаҳар ҳудудларидаги ички хўжалик йўлларини шағаллаштириш ҳамда асфальтланиши лозим бўлган йўлларни асфальт – бетон қоришмаси билан таъмирлаш, чуқур – чаноқларни ямаш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу мақсадда шаҳардаги ҳолати оғир деб топилган 80 га яқин кўчаларда Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги 16 та корхоналар, уларнинг техникалари, ишчи ходимлари ва Андижон, Фарғона вилоятларида фаолият олиб бораётган 22 та фирма, масъулияти чекланган жамиятлар иштирок этишмоқда.

Манба: Автомобил йўллари бошқармаси матбуот хизмати

https://t.me/avtoyolpressa