Эълон ва билдирувлар

Андижон шаҳар ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқаролар диққатига!


28.12.2018   314

«Eco Clean Trans» масъулияти чекланган жамияти, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича _____________-сонли оммавий шартномани эълон қилади!

Андижон шаҳар«___»_________ 2018 йил

Ушбу Оммавий шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358-моддаси талабларига мувофик тўзилган ва жисмоний шахсларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини, шунингдек, «Eco Clean Trans» масъулияти чекланган жамияти бундан буён матнда "Ижрочи" деб аталувчи номидан устав асосида фаолият юритувчи ташкилот директори Василжанов Э.В., ва ушбу шартномани тузиш тўғрисидаги оммавий таклиф (оферта)ни қабул қилган (акцептлаган) «турар жой мулкдори» (хонадон аъзоси, ижарага, арендага олувчи) бундан буён матнда "Истеъмолчи" деб аталувчи (кейинги ўринларда Томонлар деб юритилади) ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда муносабатлар тартибини белгилайди.

1. Мазкур шартномада кулланилган асосий тушунчалар:

қаттиқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида хосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, улар ҳудудида табиий жараёнлар натижасида хосил бўлувчи чиқиндилар (озик-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, қадоқдаш материаллари, шиша, резина, когоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғ қозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);

суюқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (окова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чикариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлаштирилмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);

қурилиш чиқиндилари - уйлар, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуришда, реконструкция қилишда, таъмирлашда ва бўзишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;

"сигнал" усули - чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан Истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.

турар жой мулкдори (Истеъмолчи) - бир хонадонда истиқомат қилувчилар номиданмазкур шартномада кўрсатилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни олган кўчмас мулк эгаси, хонадон аъзоси, ижарага олувчи, арендага турувчи жисмоний шахс.

2. Шартнома мавзуси

  • Қуйидагилар шартнома мавзуси хисобланади:
  • Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, кул ва ёнувчан маҳсулотлар чиқиндилари шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан хосил бўладиган чиқиндилар ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш Истеъмолчиларнинг буюртманомаси асосида алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади.
  • Истеъмолчи куйидаги ҳуқуқларга эга:
    • Ижрочининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
    • Ижрочи куйидаги ҳуқуқларга эга:
    • Ижрочи куйидагиларга мажбур:
    • Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар мажбурий хисобланади.
    • Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тасдиқланган тарифларга асосан тўлов амалга оширилаётган, хизмат кўрсатилган ойдан кейинги ойнинг унинчи санасидан кечикмай Истеъмолчи томонидан тўлиқ амалга оширилади.
    • Тўловларни хисоблаш, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловни амалга ошириш даврида амалда бўлган тариф бўйича кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки истиқомат қилаётган шахслар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.
    • Ўзининг мулки бўлган ёки ўзи истиқомат қилаётган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки хақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони тўғрилигини Истеъмолчи тасдиқлайди.
    • Истеъмолчилар бунак тарикасида тўланган тўловлар учун, ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда, тўлов амалга оширилган санадан ўн икки ойдан ошмайдиган даврга қайта ҳисоб-китоб қилишдан озод этиладилар.
    • Ижрочи қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг кайта кисоб-китобини қуйидаги ҳолларда тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширади:
    • Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатилмаган тақдирда Истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли булмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги холати аникланган холларда манфаатдор шахслар томонидан Истеъмолчи, Ижрочининг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй- жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича булмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги холатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.
    • Истеъмолчи куйидагилар учун жавоб беради:
    • Прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки истикомат килувчи шахслар тўғрисида Ижрочи ўз вақтида хабардор қилинмаган шахслар аниқланганда, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан яшаш ёки вақтинча турар жойи тўғрисидаги маълумотномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар), прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки хакикатда яшаб келаётган даврдан бошлаб амалдаги тарифлар бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларнинг тўлиқ хисоб-китоби амалга оширилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда - ўтган 3 ой учун хисоб-китоб килинади.
    • Маблағлар (тўловлар) ўз вақтида ўтказилмаган (тўланмаган) тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортик бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
    • Ижрочи куйидагилар учун жавоб беради:
    • Истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда булмаган хизматлар кўрсатилган такдирда Ижрочи Истеъмолчига муддати утказиб юборилган хар бир кун учун хизмат кийматининг 0.1 фоизи миқдорида, бироқ умумий хизмат кийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тулайди.

а)Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун махсус ажратилган майдонлар (чиқинди тўплаш шохобчалари)дан ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида катгик маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;

б) Истеъмолчи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар ҳақини тўланиши.

3. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;

Ижрочидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, коидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан - бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида - уч кунда бир маротаба;

ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан хисоб-китоб қилмаслик;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган холларда Ижрочининг оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриши лозим бўлган диспетчерлик хизматига (+99897) 710-12-12 телефон рақами орқали буюртманома бериш;

Ижрочи томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолларда Ижрочига ёзма, электрон ёки огзаки шаклда шикоят қилиш ва Ижрочидан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш;

хизматлар кўрсатилаётганда Ижрочи айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини ва пеня тўланишини талаб қилиш;

доимий яшаш жойида вақтинча булмаганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларга хак тўлаш мажбуриятларидан озод бўлиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича сифатсиз хизматкўрсатилганлигисабабли, агар Ижрочи уз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб қилиб судга мурожаат қилиш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. Истеъмолчи куйидагиларга мажбур:

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишбўйичакўрсатилган хизматлар учун тўловларни ушбу шартномада белгиланган муддатларда уз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш;

контейнерда тўплаш тизимида - чиқинди тўплаш шохобчаларида чиқиндиларни жойлаштиришда чиқиндиларни контейнерларга ташлаш;

тўплашнинг "сигнал" усулида - қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаш ва Ижрочининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, арик ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кумиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида);

қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (идишлар, ер уралари ва хоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида ёкмаслик;

кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун Ижрочининг ортиш жойига бемалол утишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аникланганда Ижрочини дархол хабардор қилиш;

ўзларининг мулки бўлган ёки ўзи истиқомат қилаётган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки ҳакикатда истиқомат қилувчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ Ижрочига бериш ҳамда ўзгарганлиги тўғрисида Ижрочини ўн иш куни мобайнида хабардор қилиш;

йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, кул ва ёнувчан маҳсулотлар чиқиндилари шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан хосил бўладиган чиқиндиларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва улар чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;

ўзларининг мулки бўлган ёки ўзи истикомат қилаётган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки ҳакикатда истиқомат қилувчи шахслар учун ҳам белгиланган тарифлар бўйича улар номидан тўловларни ўз вақтида тўлиқ амалга ошириш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

хизматлар учун тўловларни Истеъмолчидан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш ҳамда тўловларни тўлаш муддатлари бўзилган ҳолларда шартномада назарда тутилган чораларни кўриш;

Истеъмолчига қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш (шахсан, почта алокаси воситалари оркали);

Истеъмолчилардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган, ижарада турган) ва ҳакикатда истикомат қилаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни сураш ва олиш;

йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, кул ва ёнувчан маҳсулотлар чиқиндилари шунингдек дарахт ва буталарни кесиш камда агротехник ишлов беришдан хосил бўладиган чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш;

даъво муддати доирасида Истеъмолчилардан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун қарздорликларни ундириш чораларини куллаш, шунингдек, конун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундириш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш бўйича судга даъволар тақдим қилиш.

Ижрочи конун ҳужжатларига мувофик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

ўзига бириктирилган худудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофик белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндилар мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан - бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида - уч кунда бир маротаба;

Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматларни кўрсатиш;

Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя килинмаган холларда, Истеъмолчиларнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда бажариш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учунэлектрон тўлов тизимини (имкониятдан келиб чиқиб) жорий этиш;

Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси хисобини олиб бориш;

уз молиявий ва бошқа имкониятларидан келиб чиқиб, аҳолининг тўлиқ камраб олинишини таъминловчи ва конун ҳужжатлари талабларига мувофик зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;

чиқинди тўплаш шохобчаларининг холатини назорат килиб бориш ва уларнинг тегишли холатда сакланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жихозланишини таъминлаш;

чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ўолатини таъминлаш;

ўз молиявий ва бошқа имкониятларидан келиб чиқиб, чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва капитал таъмирлашни амалга ошириш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг узгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ун беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан ёки оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;

Истеъмолчиларга уларнинг суровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, коидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг узгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар ҳисоб-китобининг ҳолати, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни Истеъмолчига бепул тақдим этиш;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боглик ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;

Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали, мазкур шартнома, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг намуналарини жойлаштириш;

Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аникланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.

Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

5. Хисоб-китоб қилиш тартиби ва шартлари

Бунда, йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар, чорвачилик, кул ва ёнувчан маҳсулотлар чиқиндилари шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан хосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича алохида хизматлар учун умумий хизмат нархининг 100 фоизи миқдоридатўлови ундирилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кура чекланмаган холда тижорат банклари ва тўловларни кабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими, шунингдек, ёлланма кассирлар (кучма кассалар) орқали нақд ҳамда нақдсиз шаклда амалга оширилади.

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, кул ва ёнувчан маҳсулотлар чиқиндилари шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан хосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно) олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўлов тарифлари махаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан конун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

хисоб-китоб қилиш вакгида арифметик хатога йўл куйилганда;

Истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилганда;

жисмоний шахслар доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганда;

прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки истикомат килувчи шахслар тўғрисида Ижрочи ўз вақтида хабардор қилинмаган шахслар аниқланганда ёхуд нотўғри маълумотлар берилганда.

Хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдорини қайта хисоб-китоб қилиш, шунингдекўз мажбуриятларини бузганлиги учун Ижрочининг пеня тўлаши учун асос хисобланади.

Ижрочи томонидан кўрсатилаётган хизматлар билан боғлиқ равишда Истеъмолчига ёки унинг мол-мулкига зарар етказилган такдирда, Истеъмолчи томонидан конунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарар холати кайд этилган далолатнома тўзилади.

Далолатнома Истеъмолчининг имзоси, Ижрочи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина хакикий хисобланади.

Ижрочининг вакили келмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли хисобланади.

Ижрочининг вакили далолатномани имзолашдан бош тортган такдирда у ушбу далолатномага имзо куйишдан бош тортганлик сабабларини ёзма равишда асослаши шарт. Акс холда Истеъмолчи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловларни суд карори кабул килингунига кадар тўхтатишга ҳақлидир.

Мулк эгалари томонидан Ижрочига кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда хакикатда истикомат килаётган шахслар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар такдим этилган такдирда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўлов ундирилмайди.

6. Истеъмолчининг жавобгарлиги

шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик;

қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловларни уз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаслик;

ўзларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка килинган (шу жумладан, вақтинча прописка килинган, ижарада турган) ёки хакикатда истикомат килувчи шахслар сони ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг нотўғрилиги ва уларни ўз вақтида тақдим этмаслик.

7. Ижрочининг жавобгарлиги

шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки зарур тарзда бажармаслик;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар муддатининг ва ушбу хизматлар кўрсатилаётганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатларининг бузилиши;

хизмат кўрсатмаслик ёки сифатсиз кўрсатилган хизматлар натижасида Истеъмолчининг ҳаёти, саломатлиги ва мулкига етказилган зарар.

8. Шартноманинг амал қилиш муддати

19. Шартнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
20. Шартнома Истеъмолчи томонидан оммавий таклиф (оферта) қабул қилган (акцептлаган) пайтдан бошлаб тўзилган ҳисобланади. Истеъмолчи томонидан ушбу шартномада кўрсатилган шартларни бажариш юзасидан қилинган ҳаракатлар (чиқинди тўплаш шохобчаларида чиқиндиларни жойлаштиришда, чиқиндиларни контейнерларга ташлаш ёки Ижрочининг махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш, кўрсатилган хизматлар учун тегишли суммани тўлаш ва шу кабилар) акцепт ҳисобланади.

21. Шартнома номуайян муддатга тўзилади.

9. Низоларни хал қилиш

22. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

10. Томонларнингреквизитлари:

“Ижрочи”

«Eco Clean Trans» М.Ч.Ж.

Х/Р: 20208000900912615001

МФО: 00074, СТИР: 305384943

ЎзМиллийбанк Андижон вилоят бўлими

Манзил: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани,

Марказ, Туркистон шоҳкўчаси.

Тел: (+99893) 252-54-55

Директор: