ЖАМИЯТ

AНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ "НАМУНА" МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ


21.11.2020   2009

Бугун эрта тонгда Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ҳамда сектор раҳбарлари «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларининг мурожаатларига асосан, ушбу маҳаллага бориб, маҳалла оқсақоллари ва фаоллари билан учрашди.

Учрашув давомида кунлар кескин совиб кетгани сабабли электр энергиясига бўлган талаб ортиши, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг кўплиги электр тармоқларининг зўриқиб ишлашига, оҳир оқибат электр қурилмалари жиҳозларининг муддатидан илгари ишдан чиқиши натижасида электр таъминотида тез-тез узилишлар бўлаётгани фуқароларга тушунтирилди.

Шаҳар ҳокими томонидан ушбу ҳудуддаги юзага келган носозликлар бартараф этиш орқали узлуксиз электр энергияси ва суюлтирилган газ билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини айтилди.

Шунингдек, учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ўз ечимини топди.