ЖАМИЯТ

«АНДИЖОН ОҚШОМИ» ЁШЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАЯПТИМИ?


13.04.2019   2738

Андижон шаҳридаги “Ўзбегим” савдо мажмуаси атрофида ҳар куни юзлаб ёшларни бирлаштираётган "Андижон оқшоми" маданий-маърифий кечалар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят журналистика маҳорат маркази тингловчиси, «auz.uz» сайтининг мобиль мухбири Саида Мирзаабдуллаева хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати раҳбари Абдужалил Абдураҳимовнинг маълум қилишича, ушбу тадбирлар Андижон шаҳри ҳокимлиги ва Иттифоқнинг шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.


- Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 5 муҳим ташаббусини амалга ошириш бўйича жойларда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи Андижон шаҳар кенгаши мутахассиси Муроджон Мамадалиев. - Тадбирни ўтказишдан мақсад иқтидорли ёшларни бир жойга жамлаш, уларнинг истеъдодини намоён этиши учун имконият яратиш, шаҳримиз меҳмонларига яхши кайфият улашишдан иборат.

Бу ерга ташриф буюраётган меҳмонлар Андижон туманидаги Толибжон Содиқов номли 7-сон мусиқа ва санъат мактаб интернати иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган оркестор ижросида кутиб олинмоқда.

Кеч оқшомга қадар давом этаётган тадбирлар давомида шаҳардаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ва иқтидорли ёшлар томонидан она-Ватанни, муҳаббатни, дўстлик ва бирдамликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграмоқда.