Андижон 24

АНДИЖОН МАДАНИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА (+ФОТО) (+ВИДЕО)


05.05.2021   3559

9 май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғлари ҳамда катта майдонларда 1 майдан 9 майга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбирлар вилоят ҳокимлиги ташаббуси ҳамда маданият бошқармаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, мусиқа ва саньат мактаблари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Маданий тадбирлар ҳар куни соат 20:00 дан 22:00 гачаАлишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, З.М.Бобур майдони, Бобур арена, Муҳаммад Юсуф хиёбони, А.Чўлпон номидаги маданият ва истироҳат боғи, Ёшлар боғи, Хотира майдони ва З. М. Бобур номидаги миллий боғида бўлиб ўтмоқда. Концерт дастурида таниқли эстрада хонандалари ҳамда ёш истеьдодлар томонидан шаҳар аҳли ва меҳмонлар учункуй-қўшиқ ҳамдарақслар ижро этилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.