Андижон 24

АНДИЖОН КЎЧАЛАРИДА СОҲА ХОДИМЛАРИ ҲАМКОРЛИГИДА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


08.07.2020   3527

Ўзбекистон Республикаси Маҳсус комиссиясининг 2020 йил 30 июнь кунги 31-сонли баёни ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 6 июль кунги ҳокимлик соатида берилган топшириғига асосан 6-7 ва 8 июль кунлари вилоят ҳудудида коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш мақсадида Андижон шаҳрида 6 та ва барча туманларда 2 тадан гуруҳлар ташкил этилиб, рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Гуруҳларга вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят транспорт бошқармаси ва СЭНДИ ходимлари жалб этилди. Тадбирлар давомида ҳайдовчилар айниқса, йуловчи ташиш фаолияти билан шуғуллагувчи йўналишли ҳамда йуналишсиз такси ҳайдовчиларига карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари тушунтирилди.

Вилоят ИИБЙҲХБ ахборот хизмати.