Эълон ва билдирувлар

Андижон қишлоқ хўжалик институти ишчи ходимлари диққатига!


02.03.2018   624

“MULK TRANS SAVDO” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган аукцион савдосига таклиф этади!

Аукцион савдосига Андижон қишлоқ хўжалиги институти балансидаги, хизмат муддатини ўтаган ва маънан эскирган, техник ҳолатлари носоз бўлган, қуйидаги автотранспорт воситалари қўйилмоқда.

Аукцион савдоси 2018 йил 3 апрель куни соат 10 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 2 апрель куни соат 13:00 гача.

Юқоридаги автотранспорт воситаларининг техник ҳолатлари билан, бевосита мулкий ҳуқуқ субъекти вакиллари иштирокида жойида танишишлари мумкин. Аукцион савдоларида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар «Савдо ташкилотчиси» билан закалат пули тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг мулк бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини “MULK TRANS SAVDO” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар» АТБ Андижон филиалидаги МФО: 00081, СТИР: 303561044, 20208000300540278002 ҳ/р.га тўлашлари шарт. Паспорт нусхаси (ёки савдода қатнашувчи ишончли вакили учун белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома), заклат пули тўлаганлиги хақида тўлов ҳужжати асли тақдим этилиши сўралади. Консалтинг хизматлар ва махсус бланк учун тўлов олинади.

Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-А-уй. Тел.: +99893-4457755. E-mail: mulktranssavdo@mail.ru ва rustam_matanov@mail.ru

Гувоҳнома: 00659.