Андижон 24

АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИДА ТАНИШУВ ҲАФТАЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


14.10.2020   816

Республикамиз бўйлаб эълон қилинган таништирув ҳафталиги талабалар учун эсда қоларли ўтмоқда. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг 1-босқич талабалари институт тарихи, шароитлари, имкониятлари ҳақида тўлиқ таништирилдилар.

Албатта бу институт остонасига илк марта талаба сифатида қадам қўйган ёшлар учун қизиқарли бўлди. Учрашув давомида институт ректори томонидан “Талабалик гувоҳномаси” ва “Билимлар калити” талабаларга тантанали топширилди. Замонавий жиҳозланган ўқув лаборатория, амалиёт ҳамда аудитория хоналари билан танишиш, айниқса маъруза залларида бўлган талабалар бугун мана шундай шароитларга эга институтда таҳсил олиш бахтига эришганликлариданяна бир карра қувончга тўлдилар. Факультет таълим йўналишлари кесимида 1-босқич талабалари учун ўтиладиган дарсликлар ҳақида тушунчалар берилди. Чорвачилик, балиқчилик таълим йўналишларида таълим олувчи талабалар бевосита амалиёт ўташ базалари билан ҳам таништирилдилар. Танишув ҳафталиги давом этмоқда.

АҚХАИ Матбуот хизмати