ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИДА ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


26.11.2020   1061

Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.

Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда вилоят раҳбари талаба ёшлар томонидан тақдим этилган янги инновацион лойиҳалар билан ҳам танишди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.