ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИДА ИЛМИЙ КЕНГАШ ТУЗИЛДИ


04.11.2020   2278

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузурида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаcини берувчи Илмий кенгаш тузилди. Эндиликда институт профеесор-ўқитувчиларидан иборат Илмий кенгаш 2 та йўналишдадиссертациялар ҳимоясини ўтказиш ва илмий даража берувчи ҳуқуқига эга бўлди. Бу ўз-ўзидан қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотлар қилиш, илмий изланишлар олиб бориш ниятидаги ёшларга қулай имконият бўлиб, ҳудудларда, жумладан Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини беради.