Андижон 24

АНДИЖОН ИИБ ТОМОНИДАН «ТИҒ» ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ ДОИРАСИДА 20 КУН ИЧИДА 165 ТА ЎТКИР ТИҒЛИ БУЮМЛАР ОЛИНДИ


24.06.2019   1483

Андижон вилоятининг Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида «Намунали ҳудуд» тажрибасини яратиш доирасида «Тиғ» профилактик тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбир Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази (IIО ФММ) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пунктлари профилактика инспекторлари, Андижан вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасиҳамда вилоятдаги туман-шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилмоқда.

Унда вилоятдаги барчатуман-шаҳарлар ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш,фуқаролар онгида жиноятчиликка қарши муҳит яратиш мақсадида турли ҳил тиғли буюмлар олинмоқда. Бу эса ўз навбатида тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг олди олинишига хизмат қиляпти. Вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган ишлар таҳлил қилинганида, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 15 июнь кунига қадар жамоат жойи билан боғлиқ жиноятларнинг сони 73,3 фоизгакамайишига эришилган. Хусусан, содир этилиши мумкун бўлган 14 та жиноятнинг олди олинган.

Ушбу тадбир доирасида 1—20 июнь кунлари биргина Андижон шаҳрида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторлари томонидан 94 та,Андижан вилояти ИИБ Патруль-пост хизматиходимлари томонидан эса 71 ўткир тиғли предметлар олинган.

Бемақсад ёнида ўткир тиғли жисмлар кўтариб юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, шу куннинг ўзида уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилган. Ёшларнинг ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юришлари уларнинг ожизлигини кўрсатиши, бунинг оқибати эсааянчлихолатлар билан якунланиши мумкинлиги таъсирчан усулларда кенг жамоатчиликка тушунтириб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати