«102» хабарлари

Андижон «хавфсиз шаҳар»га айлантирилади


17.03.2018   810

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 августдаги қарори билан «Хавфсиз шаҳар» мажмуаси босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган. Ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ахборот тизимлари, видеокузатув, қоидабузарликларни қайд этиш, объектларни қўриқлаш, эҳтимолий таҳдидларга жавоб қайтариш ва огоҳлантириш тизимлари, интеллектуал таҳлил датчиклари ҳамда навбатчилик-диспечерлик марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларининг қоидабузарликлар профилактикаси бўйича бошқа ахборот тизимларини интеграция қилишни назарда тутади.

Андижон шаҳри худудида “Ҳавфсиз шаҳар” лойиҳасини тадбиқ қилиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси аҳборот теҳнологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими, қўриқлаш бошқармаси, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, траспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими, Ўзтелеком Андижон филиали, вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят ободонлаштириш бошқармаси, вилоят автомобил йўллари бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, шаҳар худудидаги чоррахалар, фуқаролар кўп тўпланиб турадиган жойлар, бозорлар автотураргохлар, темир йўл вокзаллари ўрганиб чиқилмоқда.

“Хавфсиз шаҳар” дастури бўйича кузатув камералари ўрнатилиши кўзда тутилган Машраб-Лермонтов, Бобур-Амир Темур шоҳкўчалари, Навоий шоҳкўчаси - Миллий тикланиш, Ўзбекистон-Фитрат, Ўзбекистон-Бобур шоҳкўчаси, Бобур шоҳкўчаси -Ю.Отабеков, Чўлпон шоҳкўчаси -Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳаларда айни кунларда лойихачи фирмалар қизғин иш олиб бормоқдалар.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ