ЖАМИЯТ

AНДИЖОН - ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЁШЛАРИ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ


18.01.2021   2950

2021-йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилнинг 25-декабрь кунги Ўзбекистон ёшлари форумидаги ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган “Йилнинг энг яхши етакчиси”, “Камалак юлдузлари”, “Йил сардори” танлов ва фестивалларини юқори савияда ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилояти ҳамда Фарғона вилояти Кенгашлари ҳамкорлигида “Aндижон – Фарғона ёшлари Форуми” ташкил этилди.

Форум доирасида Aндижон вилоятида “Декабрь ойининг энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар етакчилари, вилоят Сардорлар Кенгаши аъзолари ҳамда фаол ёшлар Қўқон шаҳрида бўлдилар.

Андижонлик фаоллар Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништирилди.