Жамият

АНДИЖОН ЕНГИЛ АВТОМОБИЛ ШИНАСИ ИМПОРТИДА ЕТАКЧИЛИК ҚИЛМОҚДА


20.11.2020   93

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида хориждан қиймати 50,6 млн долларга тенг бўлган 2,4 млн дона шина сотиб олган. Қўмита хабарида айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 320,2 минг донага ёки 8,6 млн долларга кам.

Ўзбекистонга енгил автомобил шинаси асосан Хитой давлатидан (34,4 млн доллар) олиб кирилган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобил шинаси энг кўп импорт қилган давлатлар:

️ Хитой – 34,8 млн;

️ Чехия – 8,7 млн;

️ Корея Республикаси – 5,3 млн;

️ Россия Федерацияси – 1,0 млн;

️ Туркия – 0,5 млн доллар.

Жорий йилда енгил автомобил шинаси импорти, асосан, Андижон вилояти (36,9 млн), Тошкент шаҳри (7,3 млн) ҳамда Самарқанд вилояти (4,4 млн доллар) ҳиссасига тўғри келган.