Андижон 24

АНДИЖОН «DIGITAL CITY» ДА ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


18.09.2020   1984

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган "Рақамли шаҳар" да йирик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек хабарда, лойиҳалар тақдимотида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев иштирок этганлиги. "Monterra" платформаси орқали сунъий йўлдош маълумотларини Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш ҳамда "Хонобод-ТУР", "Маҳалла", "Шифохона", "Меҳнат" ва "Томорқа" ягона ахборот тизимлари лойиҳалари тақдим этилиб, вилоят раҳбари ва вазир ўринбосари томонидан кўриб чиқилган лойиҳалар юзасидан қўшимча таклифлар берилганлиги айтилмоқда.