Андижон 24

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПEДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


06.04.2021   802

Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан АДУнинг Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 4-уй ҳамда Андижон шаҳри, Чўлпоншох кўчаси, 38-уй манзилларидаги бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Университетда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади. Таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар.