Андижон 24

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА САЛКАМ 46 МИНГ НАФАР АБИТУРИЕНТ ҲУЖЖАТ ТОПШИРДИ


18.07.2019   825

2019 йил 15 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Республика бўйича жами 60та ОТМ ва уларнинг 30та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди (2018 йилда – 814 минг 952 нафар). Ўтган йилга нисбатан 251 минг 973 нафар ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган. Танлов кўрсаткичи ўртача бир ўринга 10,28тани ташкил этди (8,3 та).

Андижон давлат университетида таълим олиш истагида 45 минг 977 нафар (шундан 29 288 нафари кундузги, 16 689 нафари сиртқи, 35 минг 336 нафари кечки) ҳужжат топширди. Бу борада АДУреспублика ОТМлари орасида иккинчи натижани қайд этди.

Энг кўп ҳужжат Самарқанд давлат университети (74 минг 377 нафар, шундан 42 197 нафари кундузги, 1 967 нафари кечки, 30 213 нафари сиртқи)га топширилди. Шунингдек, Қарши, Фарғона ва Урганч шаҳарларидаги давлат университетларига ҳужжат топширганлар кўпчиликни ташкил қилган.