Андижон 24

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ИЖОДИЙ ИМТИҲОНЛАР ҚАНДАЙ ЎТДИ?


30.07.2019   2075

Маълумки, сўнгги йилларда таълим тизимида хусусан, олий таълимда тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу ислоҳотлар абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда яққол кўзга ташланмоқда. Биринчи навбатда, олдинги йилларда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳам тест синовлари асосида қабул қилиниши бир қанча абитуриентлар орасида эътирозларга сабаб бўлаётганини ҳисобга олган холда ана шундай йўналишларга тест синовларисиз ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиниш тартиби жорий этилди.

2019 йил 25 июл куни Андижон давлат унивeрситeтида 2019-2020 ўқув йили учун алохида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари - Жисмоний маданият, Хотин қизлар спорти, Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси, мусиқий таълим, вокал санъати, чолғу ижрочилиги, рангтасвир, амалий санъат йўналишларига Касбий (ижодий) бўйича имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Таълим муассасаси томонидан ижодий ва амалий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар бўйича абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига етарли шарт-шароитлар яратилди. Абитуриентларнинг ижодий имтиҳонларини топширишлари учун зарурий иш қуроллари билан тўлиқ таъминланди. Фарзандини қўллаб-қувватлаш учун кeлган ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил этилиб, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари, депутатларнинг ижодий имтиҳон жараёнларини очиқ ва шаффоф ўтишини кузатиб боришлари учун мониторлар жойлаштирилди.Шунингдек, абитуриентларни соғлигини назорат қилиш мақсадида тиббий хизмат ҳодимлари ҳамда ҳавфсизликни сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳодимлари сафарбар қилинди.

Абитуриeнтларнинг ижодий ишларини холис ва ҳаққоний баҳолаш учун бошқа ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг санъат, маданият ва спорт соҳасининг таниқли вакиллари, етакчи олимлари жалб этилди.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Андижон давлат унивeрситeтига касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар сони 5731 нафарни ташкил этиб, уларнинг 3277 нафари кундузги, 2454 нафари сиртқи таълим шаклини танлаган.

Рўйхатга олинганлар орасида имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадиган 54 абитуриентлар ҳам бўлиб, улар спорт мусобақалари, фан олимпиадалари ва турли танловларда ғолиб бўлганлар.

Абитуриентлар имтиҳон натижалари билан университет расмий веб-сайти www.adu.uz орқали танишишлари мумкин.