ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА COVID-19 ТЕЗКОР ШТАБИ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРМОҚДА


05.08.2020   2069

Бугунги кунда бутун дунё коронавирус пандемияси туфайли катта синовни бошидан кечирмоқда.

Коранавируснинг олдини олиш ва даволаш бўйича амалга ошираётган тизимли ишларга қўмаклашиш мақсадида Андижон Давлат университетида ҳам Covid-19 штаби ташкил этилди. Штаб туман ва шаҳарсоғлиқни сақлаш муассалари билан тезкор боғланиш учун зурур бўлган алоқа воситалари, интернет билан таъминланган.

Вилоятимиздаги 4 та олий таълим муассасалари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат тезкор штаб аъзолари вилоятда коронавирусни бартараф қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, уй шароитида карантинга олинганлар, гумонланувчилар, касаллар, карантин даврида ҳудудлардаги вазият бўйича мониторинг ишлари олиб боришмоқда.

Ҳар бир туманга масъуллар бириктирилган бўлиб, улардан олинган тезкор маълумотлар вилоят штабига тақдим этилмоқда.

Бугунги мураккаб синовларни енгиб ўтишида вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар ҳам ўзларининг инсоний бурчларини сидқидилдан бажаришмоқда.

Хайрулло ВАСИЕВ,

Андижон машинасозлик институти

ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.